Рамзан Қодиров Чеченистон ҳукумати раиси Муслим Хучиевни республика раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлагани сабабини грипп билан изоҳлади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Аллоҳга шукр, организмим бақувват, икки кун сув уланди, холос. Энди ҳаммаси рисоладагидек. 16 февралдан ўз вазифаларимни тўлиқ бажаришга киришдим. Турли касалликларни тезроқ енгиб ўтишни истасангиз, сизга ҳам спорт билан шуғулланишни тавсия қиламан», — дея ёзув қолдирган Қодиров Telegram-каналида.
Чеченистон раҳбарининг айтишича, тоққа икки кунлик сафари давомида шамоллаб қолган. Олдинроқ унинг Дубайда бўлиб тургани билдирилганди.
Изоҳ (0)