Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Олтин январь ойида асосий экспорт маҳсулотига айланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига асосланиб, Spot хабар берди.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Январь ойида Ўзбекистон 1,6 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорт қилди. Бундан олтин ҳиссасига 812 миллион доллар тўғри келди. Ўтган йилда ҳам шундай ҳолат кузатилганди, январь ойида мамлакат 1,4 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорт қилган, бироқ ўшанда олтин ҳиссасига 846 миллион доллар тўғри келган.

Хизматлар экспорти 201 миллион долларни, энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари - 248,5 миллион доллар, тўқимачилик маҳсулотлари - 107,5 миллион долларга тенг бўлди. Умуман олганда, экспорт ҳажми олтинни ҳисобга олмаганда 46,1 фоизга ортиб, 863,6 миллион долларни ташкил этди.

2018 йилда Ўзбекистон 2,9 миллиард долларлик олтин сотди. У экспортнинг асосий маҳсулотларидан бири бўлиб қолмоқда. Масалан, 1,1 миллиард долларлик қора ва рангли металлар, 1,6 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 1 миллиард долларга озиқ-овқат маҳсулотлари сотилди.

2018 йилнинг кузида Ўзбекистон олтин экспортини тўхтатди ва бу мамлакатнинг олтин захираларини кўпайтириш имконини берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар