19 февраль, сешанба куни Англия Кубоги чорак финал баҳсларининг жуфтликлари маълум бўлди.
Англия Кубоги нимчорак финалида «Стемфорд Бриж» стадионида «Челси»ни мағлуб этган Оле-Гуннар Сульшер бошлиқ «Манчестер Юнайтед» клуби меҳмонда «Вулверҳэмптон» жамоасини синовдан ўтказади.
Манчестер шаҳрининг бошқа бир клуби «Сити» эса мусобақа ярим финал йўлланмаси учун «Суонси»га қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола шогирдлари нимчорак финалда Англиянинг 3-дивизионида тўп сурадиган «Ньюпорт Каунти»ни йирик ҳисобда мағлуб этганди (4:1).
Англия Кубоги
1/4 финал баҳслари
«Суонси»—«Манчестер Сити»
«Уотфорд»—«Кристал Пэлас»
«Вулверҳэмптон»—«Манчестер Юнайтед»
«Миллуолл»—«Брайтон»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)