Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистоннинг «Сақил» ансамбли Теҳрон шаҳрида Фажр мусиқа фестивалида иштирок этиб, эронлик мусиқа шинавандаларига ўзбек мумтоз ва миллий чолғу куйларини тақдим этди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ансамбл дастуридан Шашмақом, Фарғона—Тошкент мақом йўлларидаги асарлар билан бир қаторда мумтоз йўналишдаги халқ куйлари ҳамда бастакорлик асарлари ҳам ўрин олди.

Ансамбл раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Холтожиевнинг чанг, Ўзбекистон халқ артисти Абдулаҳад Абдурашидовнинг най, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўткир Қодировнинг ғижжак созида ижро қилган асарлари мухлислар эътирофга сазовор бўлди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Сақил» ансамбли 2018 йилда Шаҳрисабзда илк бор ташкиллаштирилган халқаро мақом санъати форумининг «Энг яхши мақом ансамбли« номинацияси соҳиби бўлиб, жамоанинг Фажр фестивалидаги иштироки OXUS Culture жамиятининг фестиваль ташкилотчилари билан ҳамкорлиги асосида амалга оширилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Маълумот учун, ҳар йили февраль ойида ташкиллаштириладиган ва бу йил 34-бор ўтказилган мазкур фестивалга турли мусиқий йўналишларда ижод қилаётган Эрон ва хориж мусиқий жамоалари таклиф этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар