Хонанда Егор Криднинг Тошкентда 2 февралга режалаштирилган концерт дастури 15 февралга кўчирилди. Бу ҳақда www.black-star.ru сайтида маълум қилинди, деб ёзади «Kunutun.uz».
Концерт «Халқлар дўстлиги» санъат саройида 19:00 да бўлиб ўтади. 2 февраль санасига сотиб олинган чипталар 15 февралда ҳам ўз кучига эга бўлади.
Аввалдан сотиб олинган чипталарни ўз нархи эвазига қайтариб бериш имкони ташкилотчилар томонидан яратилди.
Изоҳ (0)