«Вақф» фонди «IT.uz» МЧЖ билан ҳамкорликда «Surdo Online Uzbekistan» лойиҳасининг ҳомийси сифатида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг учта масжидида жума намозига келган имконияти чекланган фуқаролар ўзлари учун белгиланган жойдаги мониторларда имом-хатиб ва унинг ёнида сурдо таржимон ҳаракатларини кузатиб бориши мумкин.
Февраль ойида яна бир қатор масжидларга сурдо онлайн дастури доирасида махсус воситалар ўрнатилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)