«Дарё»да Ғузор туман халқ таълими бўлимига қарашли 2-умумтаълим мактабининг оғир аҳволи, чўкаётгани хусусидаги мақола чоп этилгач, соҳага масъул мутасаддилар умумтаълим мактабида бўлишган. Бу ҳақда мактаб директори Нодира Рўёпова «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевга маълум қилди.
Нодира Рўёповага кўра, мактабдаги мавжуд 28 та синф ўқувчилари 18 февраль кунидан бошлаб, мактаб ёнидаги Ғузор транспорт касб-ҳунар коллежининг бўш турган синфхоналарида ўқишини давом эттирмоқда. Мактаб директори сўзининг исботи сифатида коллеж синфхоналарида таҳсил олаётган ўқувчилари суратини юборган.
«Айни пайтда коллеж биносидан ўқувчиларимиз учун 14 та синфхона ажратилган бўлиб, ўқувчиларнинг икки «смена» таҳсил олиши кўзда тутилган, — дейди мактаб директори Нодира Рўёпова. – Муаммога ўз вақтида «лаббай» дея жавоб берган масъулларга раҳмат».
Эслатиб ўтамиз, Ғузордаги мазкур таълим муассасаси 624 ўринли бўлиб, мактабда 762 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олаётган эди.
Изоҳ (0)