• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пайариқда беморга ўлим ташхисини қўйган шифокор калтакланди. Унинг икки бармоғи синди

    15 февраль куни Пайариқ шаҳри «Гўзал» маҳалла фуқаролар йиғини Жалолиддин Мангуберди кўчасида яшовчи фуқаро Н.Э. туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Реанимация бўлимида навбатчиликда бўлган анестезиолог-реаниматолог шифокор Хуршид Абдурасуловни ҳақорат қилиб, унинг қўлларига жароҳат етказган. Шунингдек, реанимация бўлими бошлиғи Абдумажид Эргашевни ҳақорат қилган. Мазкур воқеага юзасидан «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув олиб борди.

    Тиббиёт бирлашмасининг синган ойналари.

    Тиббиёт бирлашмасининг синган ойналари.
    Фото: «Дарё»

    – 15 февраль куни тунги навбатчилик пайтида соат тахминан 21:00 атрофида тез ёрдам машинасида бемор аёл олиб келинди. Бемор бизнинг бўлимга олиб келинмасдан аввал вафот этган экан, – дейди реанимация бўлими бошлиғи Абдумажид Эргашев. – Биз беморнинг яқинларига у аллақачон вафот этганлигини айтиб ҳамдардлик билдириб уни олиб кетиш лозимлигини айтдик. Бироқ маст ҳолатда бўлган Н.Э. жанжал қилиб эшикларнинг ойналарни синдириб ташлади.

    Тиббиёт бирлашмасининг синган ойналари.

    Тиббиёт бирлашмасининг синган ойналари.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 58 ёшли аёл бир неча йиллар давомида қалқонсимон без касаллиги ва бронхиал астма касаллиги билан хасталаниб, даволаниб юрган экан. Бемор уйида астма касаллиги хуруж бериши натижасида жони узилган. Бемор вафот этганидан сўнг унинг яқинлари тез тиббий ёрдамни чақиришган. Тез тиббий ёрдам шифокори текширувдан ўтказиб, унда ҳаёт белгилари йўқлиги, бемор оламдан ўтганлигини айтиб уларга ҳамдардлик билдирган. Бироқ маст ҳолатда бўлган фарзандлари вафот этган одамга ёрдам беришни талаб қилган. Уларнинг важоҳати кучайиб бораверганидан сўнг тез ёрдам шифокори сунъий нафас берган. Кейин адреналин дорисидан юборган. Сунъий нафас берилганда ҳаво ошқозон ва қоринга қараб ўтган. Марҳума озгина қимирлаганда бояги ҳаво чиқиши натижасида қорин қисми худди нафас олгандек қимирлаган. Бу ҳолатни кўрган марҳуманинг фарзандлари сен нима деяпсан, мана нафас оляптику дея вафот этган одамни шифокорга олиб борасан деб мажбурлаган.

    Тиббиёт бирлашмасининг синган ойналари.

    Тиббиёт бирлашмасининг синган ойналари.
    Фото: «Дарё»

    – Беморни бақир-чақир билан олиб келди. Реанимацияга келиши билан уни аҳволини кўриб вафот этганлигини айтдик. Ҳаттоки танаси совиб бўлганди. Ҳатто танада мурда доғлари ҳам пайдо бўлганди. Биз бемор ўлган эканлигини айтганимиз биланоқ маст ўғли жанжал қилиб эшикларнинг ойналарни синдириб ташлади, – дейди шифокор Хуршид Абдурасулов. – Бўлимдаги оғир касаллар ётган беморлар палатасидаги эшикнинг ойнасини ҳам синдириб ташлади. Биз у палатада ётган беморни аҳволини катта қийинчилик билан яхшилаб олгандик. Беморлар тинчлигини бузманг деганимиздан сўнг бизга ёпишиб кетди. Натижада иккита бармоғимни синдириб олдим. Бошқа бўлимдаги шифокорларни ва ички ишлар ходимини чақириб қийинчилик билан вазиятни бартараф этдик.

    Мазкур ҳолат юзасидан чақирув асосида бемор хонадонига борган Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокори билан ҳам суҳбатда бўлдик. Шифокор ўзини номини ошкор қилмасликни, ўша кунги воқеалар ҳамон кўз олдидан кетмаётганлигини билдирди.

    Тиббиёт бирлашмасининг синган ойналари.

    Тиббиёт бирлашмасининг синган ойналари.
    Фото: «Дарё»

    – Борганимда беморни текшириб кўриб уни вафот этганлигини айтдим. Аммо фарзандларининг қистови сабаб сунъий нафас бериб, юракка қувват берувчи дори қилдим. Бироқ беморда ўпка ва юрак фаолияти тикланмади, – дейди тез тиббий ёрдам шифокори. – Беморнинг фарзандлари уни шифохонага олиб борасан деб босим ўтказганидан сўнг тиббиёт бирлашмасига олиб келдим.

    Н.Э.нинг асоссиз жанжали, шифохонадаги тартибни бузгани ва беморларнинг ҳаётига хавф солувчи ҳолатларни келтириб чиқаргани учун жабрланувчи шифокор Хуршид Абдурасулов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Бироқ бўлган воқеа юзасидан қилган мурожаатини туман прокуратураси қабул қилмаган.

    – Шифохонада содир бўлган жанжал юзасидан туман прокуратурасига тиббиёт бирлашмамиз номидан мурожаат қилдик. Аммо прокуратура бунақанги аризаларни қабул қилмаймиз деб аризамизни қайтариб юборди, – дейди Хуршид Абдурасулов. – Шифокорларни одам ўрнида кўрмай қўйди. Туман тиббиёт бирлашмасида сўнгги пайтларда бунақанги ҳолатлар жуда кўп бўлмоқда. Наҳотки бундай ҳолатларнинг олдини олишнинг имкони бўлмаса?

    Фото: «Дарё»

    Пайариқ туман ТТБ Реанимация бўлимида навбатчиликда бўлган анестезиолог-реаниматолог шифокор Хуршид Абдурасулов ҳамда реанимация бўлими бошлиғи билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш жараёнида туман ИИБ Тергов бўлими томонидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилаётганлигига гувоҳ бўлдик. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳолат юзасидан атрофлича ўрганиш ва суриштирув ишларини олиб бориб, қонунбузарга нисбатдан тегишли тартибда чора кўрилишини билдириб ўтди.

    18.02.2019, 15:30   Изоҳ (0)   78387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Мирзо Улуғбек туманидан 160 минг долларга ҳовли олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

    18.02.2019, 15:23

    Ўзбекистон Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига қўшилди

    18.02.2019, 15:12

    Когонда маст эркак аёлни калтаклаб, умрига зомин бўлди

    18.02.2019, 14:59

    Ўзбекистонда уруғчилик тўғрисидаги қонун қабул қилинди

    18.02.2019, 14:35

    Самарқандда 5 нафар босқинчи Spark эгасини уриб-тепиб, 5 минг долларини олиб қўйди

    18.02.2019, 14:22

    Ўзбекистонда суғориш ишлари учун бюджетдан 3-4 трлн сўм сарфланади

    18.02.2019, 13:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.