2018 йил февраль ойида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи З.Ш. Олмазор туманидаги «Олмазор» ресторани олдида таниши Б.И.га Мирзо Улуғбек туманидан ҳовли жой олиб беришни айтиб, ундан 160 000 АҚШ доллари олади.Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бироқ ушбу шахс берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида З.Ш. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)