Новичок асаб-фалажлик моддаси билан заҳарланган Россиянинг собиқ жосуси Сергей Скрипалнинг аҳволи ёмонлашди, деб ёзади «Корреспондент.net».
The Sunday Times маълумотларига кўра, 67 ёшли Сергей Скрипал шифокорлар назорати остида ётибди. Уларнинг хавфсирашича, Скрипал асаб тизимини зарарловчи Новичокдан заҳарланганидан кейин тўлиқ тикланиши амри маҳол.
Шифокорлар Новичокдан заҳарланиш оқибатларини прогноз қила олмаяпти, чунки заҳар узоқ муддатли истиқболда етказиши мумкин бўлган таъсирлар ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз Россия собиқ агенти Сергей Скрипал ва унинг қизи Британиянинг Солсбери шаҳрида 2018 йил 4 март куни заҳарланган эди.
Изоҳ (0)