Япония Бош вазири Синзо Абэ АҚШ президенти Дональд Трампни «Вашингтон илтимосига жавобан» Нобель Тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатди, дея хабар беради «Интерфакс».
АҚШ ҳукумати 2018 йилнинг июнида Трамп КХДР раиси Ким Чен Ин билан учрашувидан сўнг Токиодан унинг номзодини мукофот учун кўрсатишни сўраган.
Абэ кузда Сингапурда Шимолий Корея билан бўлиб ўтган мулоқотдан сўнг Трамп номзодини кўрсатган. Нобель мукофоти учун номзодлар февраль ойигача қабул қилинган.
Трамп Абэ унга «Нобель мукофотини берадиган одамларга» юборган мактубининг нусхасини юборганини айтди.
«У шундай деди: Мен сизни Япониядан номзод қилиб кўрсатдим, мен улардан сизга Нобель Тинчлик мукофотини топширишни сўрадим», — деди АҚШ раҳбари, Япониянинг бош вазири унга хатни қачон йўллагани ҳақида аниқ маълумот бермай.
Америка президенти, эҳтимол, ҳеч қачон Нобель мукофоти олмаслигини таъкидлади.
АҚШ ва КХДРнинг иккинчи саммити 27—28 февраль кунлари Ветнам пойтахти Ханой шаҳрида бўлиб ўтади.
Норвегия Нобель қўмитаси 2019 йилда рўйхатга 304 нафар номзод кирганини эълон қилди. Қўмитада таъкидланганидек, улардан 219 нафари жисмоний, қолган 85 таси ташкилотлардир.
Изоҳ (0)