Санкт-Петербург вице-губернатори Владимир Кириллов шаҳардаги Ахборот технологиялари, механика ва оптика университети биносининг қулаб тушишига қурилиш материалларининг нотўғри сақланиши ва конструкциянинг керагидан ортиқча юк остида қолиб кетиши сабабчи бўлганини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, пудрат ишлари билан ким шуғуллангани маълум.
«Кўзда тутилмаган қурилиш материалларининг сақланиши ва конструкциянинг ҳаддан ортиқ юк остида қолиши. Пудрат ишлари билан ким шуғуллангани маълум. Қолгани текширувдан кейин аниқ бўлади», — деди Кириллов.
Петербургдаги университет биносининг 150 кв. метр майдони 16 февраль куни қулаб тушган эди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)