Москва ва Санкт-Петербургдаги савдо марказларида 16 февраль куни портлаш хавфи ҳақидаги хабарлардан сўнг полиция томонидан текширув ва эвакуациялар ўтказилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Моквада «Капитолий» тармоғидағи деярли барча савдо марказлари, шунингдек, «Атриум» ва «Кунцево Плаза» текширилган.
Санкт-Петербургда «Капитолий», «Румба», «Радуга», «Пик», «Шкиперский молл», «Лето» савдо марказлари, шунингдек, «Лента» гипермаркети ва «Россия» меҳмонхонасидаги бомбалар ҳақида хабарлар олинган.
«Fontanka.ru» нашрига кўра, савдо марказлари миналаштирилгани ҳақида хабарлар электрон почта орқали олинган ва Владимир Путин номидан келган.
Изоҳ (0)