Москва жануби-шарқида ўн киши иштирокида муштлашув бўлиб ўтди, унда икки киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб.
«Дастлабки маълумотларга кўра, муштлашув иштирокчилари сони 10 киши бўлган, уларнинг барчаси ўзбекистонликлар», — деди манба. Унинг сўзларига кўра, жанжалга иштирокчилардан бири бошқасининг укасини ҳақоратлагани сабабчи бўлган.
Муштлашув оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бир киши жабрланди.
Тергов қўмитаси вакили маълум қилишича, жанжал 17 февраль куни Волгоград кўчасидаги бино яқинида юз берган. Эркаклардан бири воқеа жойида тез ёрдам етиб келгунича вафот этган, иккинчиси эса — касалхонада. Унинг сўзларига кўра, муштлашув маиший сабаб асосида, аввалроқ автомойка мажмуаси ишчилари ўртасида юзага келган низо туфайли келиб чиққан.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)