Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида сакура боғи дарахтлари гуллади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Шаҳарда об-ҳаво илиқ, шунинг учун япон гилоси учун ажойиб шароит юзага келган. Гуанчжоу қишлоқ хўжалиги университетининг ҳудудидаги сакура боғи гуллаб-яшнаган.
Университет раҳбарияти маҳаллий аҳоли ва сайёҳларнинг сакурани томоша қилгани келишига қарши эмаслигини билдирган.
Маҳаллий хиёбонда сакуралар катта ҳудудни эгаллаган. У ерда ҳозир юз мингга яқин дарахт баравар гуллаган. Хиёбонни тўлиқ айланиб чиқиш учун 3—5 соат вақт кетади.
Изоҳ (0)