15 февраль куни Париждаги метрода кислотадан фойдаланган ҳолда ҳужум қилиш оқибатида бир киши жиддий жароҳатланди, деб хабар берди «ТАСС».
Аниқлаштирилган маълумотларга кўра, воқеа Париж вақти билан соат 07:00 да пойтахт метросининг «Бастилия» ва «Лион вокзали» станциялари оралиғида содир бўлган.
Икки йўловчининг ўзаро жанжали оқибатида бири иккинчисига кислота сепиб юборган.
Қайд этилишича, ҳужум қилган шахс воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳозирда полиция қидирув ишларини олиб бормоқда.
Жабрланувчининг ҳолати жуда оғир аҳволда деб баҳоланган.
Изоҳ (0)