Ҳукумат қарори билан Бахтиёр Абдуллаев Тошкент давлат юридик университети ихтисослаштирилган филиали директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Филиал Тошкент давлат юридик университетининг таркибий бўлинмаси — юридик шахс мақомига эга олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Филиал директори меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Адлия вазири ўринбосарига, директор ўринбосарлари эса Тошкент давлат юридик университети проректорларига тенглаштирилади.
Изоҳ (0)