• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги: Ўзбекистон шаҳарларидаги аҳолининг турмуш тарзи қишлоққа хос

    15 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холлида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Анжуманда фармонда белгиланган мақсадлар, Иқтисодиёт ва саноат ҳамда Қурилиш вазирликлари томонидан Ўзбекистонда урбанизацияни тартибга солишни таъминлаш бўйича бажарилаётган ишлар, янги тузилган Урбанизация агентлигининг вазифалари ҳақида маълумот берилди.

    Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шаҳарлар ривожланиши бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Шаҳар аҳолисининг салмоғи 1991 йилдаги 40,3 фоиз ўрнига 2018 йилга келиб 50,6 фоизга ўсди. Бундай ўсиш суръатларига асосан маъмурий ўзгаришлар, яъни 2009 йилда мингга яқин қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳар посёлкаларига айлантирилиши ҳисобига эришилди.

    Шу билан бирга, урбанизация жараёнларида қатор номутаносибликлар кузатилмоқда:– урбанизация даражаси бўйича Ўзбекситоннинг жаҳонда тутган ўрни паст бўлиб, БМТ халқаро рейтинг кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистон 2018 йилда ушбу йўналишда 233 мамлакат орасида 155-ўринни эгаллади. Ваҳоланки, бу соҳада дунёдаги ўртача кўрсаткич 55,3 фоиздир;– охирги 10 йил мобайнида (2009—2018 йиллар) мамлакатда урбанизация даражаси 51,7 фоиздан 50,6 фоизга камайди;– 2012 йилдан ҳозирги кунга қадар шаҳарлар сони 119 тадан ошмади ва уларда 10,1 миллион киши истиқомат қилади. Уларнинг 24,2 фоизи Тошкент шаҳрида истиқомат қилади;

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўзбекистондаги кўпгина кичик шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари маъмурий усуллар орқали тузилган бўлиб, улар шаҳарсозлик талабларига тўла жавоб бермайди. Амалда аҳоли қишлоқ хўжалик меҳнати билан банд, уларнинг турмуш тарзи эса қишлоққа хосдир», — дейди Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари​ Турсун Аҳмедов.

    БМТ прогноз ҳисоб-китобларига кўра, жаҳонда шаҳар аҳолисининг улуши 2018 йилдаги 55,3 фоиз ўрнига, 2030 йилга бориб 60,4 фоизга етади. Шаҳар аҳолисининг нисбатан юқори ўсиш суръатлари ривожланаётган мамлакатларда ҳам кузатилади. Мазкур мамлакатларда бу жараён асосан қишлоқ аҳолисининг шаҳарларга кўчиши ва шаҳар аҳолиси табиий ўсиши билан боғлиқ.

    Урбанизация жараёнларини тартибга солиш бўйича жаҳон амалиётининг таҳлили ва ундан чиқадиган хулосалар шуни кўрсатадики, Япония, Корея Республикаси, Хитой, Сингапур, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда аниқ мақсадга йўналтирилган урбанизация сиёсати фаол саноатлашув, шаҳарларни мажмуали ривожланишини рағбатлантириш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, аҳоли турмуш шароитини изчил ошириб бориш, доимий ва барқарор иш ўринларини яратиш, ер ислоҳотларини амалга ошириш, ер участкалари бозорини шакллантириш каби қатор чора-тадбирлар билан уйғунликда олиб борилган.

    Кўпгина мамлакатларда иқтисодий ўсиш ва ижтимоий тараққиётнинг муҳим омили бўлган урбанизациянинг барқарор ривожланиш тенденцияси кузатилмоқда.

    Амалга оширилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, урбанизация даражасининг 1 фоизга ортиши аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичининг Хитойда 10 фоизга, Ҳиндистонда эса 13 фоизга ўсишини таъминлаган.

    16.02.2019, 12:55   Изоҳ (0)   16468
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чироқчида туғилган 555 нафар чақалоқ гувоҳномасини нима сабабдан кечикиб олган?

    16.02.2019, 12:36

    Тошкентда Анҳор соҳилидаги уйни бузишга киришилди. Бу ердаги квартираларнинг ярмисида одамлар яшайди

    16.02.2019, 12:03

    Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилиши мумкин

    16.02.2019, 11:50

    Фуқароларнинг 2 млрд 800 млн сўмдан ортиқ маблағини фирибгарлик билан қўлга киритган фарғоналик «Аҳмадбойлар» 8 йилга қамалди

    16.02.2019, 11:43

    Шавкат Мирзиёев Литва президентини табриклади

    16.02.2019, 11:20

    Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султонов туркиялик ҳамкасби билан музокара олиб борди

    16.02.2019, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.