15 февраль куни Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл Астрахан шаҳрида «Қораузек» чегара постини ноқонуний равишда кесиб ўтишга уринган, деб хабар берди Sputnik.
Аёл чегара ҳудудида Toyota автомобилини рўйхатга олиш вақтида қўлга олинган. Чегарачилар ўзбекистонлик аёлга 2023 йилгача Россия ҳудудига ўтиш тақиқланганини аниқлаган. Бироқ аёл фамилиясини ўзгартириб, Ўзбекистонда янги паспорт олган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, аёл тўрт йилгача озодликдан маҳрум этиш ёки катта миқдорда жарима тўлаш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)