Испания бош вазири Педро Санчес муддатидан олдинги сайловлар 28 апрель кунига белгиланганини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Бу 2019 йилги бюджет лойиҳасини парламент рад қилгандан кейин содир бўлган.
«Мен парламентни тарқатиб юбориш ва сайловларни 28 апрелга белгилашни таклиф қилдим,» — деди у.
Санчес социалистлар ҳокимият тепасига келганидан саккиз ярим ой ўтгач, эрта сайлов ўтказилишини эълон қилган. Жамоатчилик фикрига кўра, янги вазирлар маҳкамасини шакллантириш учун ҳозир ҳеч бир партия керакли овоз йиға олмайди. Шу муносабат билан томонлар ўртасида коалиция тузиш бўйича узоқ муддатли музокаралар олиб борилиши мумкин.
2019 йилги Давлат бюджети лойиҳаси депутатлар конгрессида — парламентнинг қуйи палатасида 13 февраль куни блокланган, унда социалистларнинг 350 нафардан 84 нафари ваколат олган. Бу ерда ҳукумат Каталон партияларининг қўллаб-қувватлашига муҳтож эди. Бироқ улар минтақанинг мустақилликка эришиш бўйича музокараларни бошлашга келишиб олмаган ҳолда бюджетга овоз беришдан бош тортган. Мухолифат ҳам лойиҳага қарши чиққан.
Испанияда парламент сайловлари 2020 йил ўтказилиши режалаштирилган эди.
Изоҳ (0)