• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Тахтлар ўйини»: Россиями ёки АҚШ? Россия – Япония муносабатларига бир назар

    Россия, АҚШ, Хитой, Япония. Охирги пайтларда энергетика масалалари, ядровий қурол билан боғлиқ ўзгаришлар ва ҳудудий талашувлар ушбу йирик давлатларнинг муносабатларида акс этмоқда. «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Эргашев ушбу воқеалар асосида буюк давлатлар ўртасида бораётган нозик «Тахтлар ўйини»га шарҳ беради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Россия аҳолисининг Кремль ҳукуматидан норозилиги ошиб бормоқда. Асосий сабаблар сифатида пенсия ислоҳоти, қўшимча қиймат сўлиғининг оширилиши, аҳоли турмуҳ даражасининг икки баравар пасайиб кетиши кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, Россия ташқи сиёсат борасида ҳам кўзга кўринадиган ютуқларга эришаётгани йўқ. Россия аҳолисининг кўпчилиги ўзларини «ташқи хавф-хатар билан қўрқувга солинаётганлигини» Путин ва унга шерик бўлган рус амалдорларининг ҳокимият тепасида кўпроқ қўлишга уринаётгани сифатида баҳоламоқда.

    Мамлакатда бойлар ва қашшоқ аҳоли ўртасидаги жарлик тобора кенгайиб бормоқда. Оддий халқ ишлаб топган 10–11 минг рубль маоши фақат озиқ-овқат олишгагина етиб турибди. Шунақа бир вазиятда ҳокимият амалдорлари ва миллионер руслар хориждан кўчмас мулк, яхта ва бошқа дабдабавозлик учун пул харж қиляпти.

    * * *

    Михаил Горбачёв ва Рональд Рейган яқин ва ўрта масофага учувчи ядровий ракеталар борасидаги битимни имзоламоқда. Фото: AP

    Михаил Горбачёв ва Рональд Рейган яқин ва ўрта масофага учувчи ядровий ракеталар борасидаги битимни имзоламоқда. Фото: AP

    АҚШ ва Россия яқин ва ўрта масофага учириладиган ядровий ракеталар келишуви борасида муносабатлари анча зидлашди. АҚШ Россия тарафини 1987 йилда Вашингтонда Михаил Горбачёв ва Рональд Рейганнинг олий даражадаги учрашувида имзоланган битимини бузганликда айблаб, шартномадн чиқишини эълон қилди. Айтиш жоизки, ҳали шартномани сақлаб қолиш учун 6 ой муддат бор. АҚШ шартномани янгилашга рози, фақат расмий Вашингтон ушбу шартномага Хитой ҳукуматининг қўшилишини ҳам талаб қилмоқда. Расмий Пекин ўз ракеталарининг яқин масофага учишини рўкач қилиб, бу шартномани имзоламаслик тарафдори.

    Кремлнинг иддаосига кўра, шартномани аслида АҚШ ҳукумати бузган. Россия янги шартномани имзолашга қарши эмас. Аммо Москва АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан буюк давлат деб эътироф этилишини ва рус ҳукмрон элитасининг манфаатлари қондирилишини хоҳлайди.

    Бинобарин, яқин ва ўрта масофага учувчи ядровий ракеталар борасида бир битимга келишиш мушкул масала. Чунки Россия АҚШ ва Ғарб талаб этаётган Қримни Украинага қайтариб беришни сира истамайди ва Украина шарқидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга ҳам кўнмайди. Устига устак, расмий Кремль товушдан ҳам тез учадиган ракеталарни синаб кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар билан дунёга жар солмоқда.

    Россия миллиардерларининг бойлигини ошираётган восита асосий хом ашёнинг чет элга сотилишидир. Нефть ва газ эса энг асосий хом ашёдир. Нефть нархлари тушиб-кўтарилиб турибди. Лекин шу кунларда газ нархи кескин тушиб кетди. Сабаби — Хитой газ сотиб олишни кескин қисқартирди. Натижада Россия Европага экспорт қилаётган газ нархини ҳам туширишга мажбур бўлди. Рус газининг асосий истеъмолчиси бўлган Германия ҳукумати «рус газига қарам бўлиб қолмаслигини» билдирди.

    Рус гази нархининг пастлаши Россия даромадларини янада камайтирди. Аҳоли норозилиги ўсиб, рус кўчалари намойишлар билан тўлиб ҳам кетиши мумкин.

    Россияда кескин тус олиши мумкин бўлган вазиятни олдини олишнинг икки йўли мавжуд:

    - чет эл банкларига қўйилган захира пулини мамлакатга қайтариш;

    - рус олигархлари хонавайрон қилган кичик ва ўрта тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш.

    * * *

    Синзо Абэ ва Владимир Путин. Фото: BBC

    Синзо Абэ ва Владимир Путин. Фото: BBC

    Россия ва Япония ҳукумати ўртасида Курил оролларини расмий Токиога қайтариш борасида музокаралар давом этмоқда. Япония парламентига чиқиш чоғида бош вазир жаноб Синзо Абэ «Шикотан ва Хабомаи оролларини қайтариш борасидаги музокараларни тезлаштирамиз», деб ваъда берди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса «Асосий вазифамиз бирор нарсани олиш ёки бериш эмас, аксинча, тенглик шартномасини имзолашдир», деб айтди.

    Таъкидлаш жоизки, ўтказилган сўровномаларда Россия аҳолисининг 79 фоизи Курил оролларининг Японияга қайтарилишига қарши овоз берган. Япония, ўз навбатида, Ғарбнинг Россияга нисбатан қўллаган санкцияларини олқишлайди. Бу эса Россия ва Япония ўртасида бирор-бир ижобий якун топадиган шартнома истиқболини чиппакка чиқаради. Бироқ Япония ҳукумати Курил оролларини қайтариб олиш истагида Россияга жазо чораларини бекор қилса, ривожланиш учун кўмак берса, Россия аҳолиси норозилигига қарамасдан, расмий Кремль оролларни Японияга қайтариб берадими деган масала сиёсий таҳлилчиларни ўйлантириб қўйган.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    14.02.2019, 21:23   Изоҳ (0)   35487
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Gentraни зинадан тушириб ҳайдаган йигитга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:40

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Ўзбекистонда маиший чиқиндиларнинг бор-йўғи 5 фоизи қайта ишланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:30

    Бельгия қуролланиш ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари қуришга 7,3 млрд евро сарфлайди 

    Дунё | 14 август, 20:30

    Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонликлар АҚШ ва Туркиядан топилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:20

    Euronews Чуст пичоқлари ҳақидаги лавҳани тасвирга олди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:10

    Тошкентда йўл таъмирчиларига хавфсиз шароит яратилмагани бўйича текширув бошланди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:01

    Нега Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел энди ҳеч қачон бирга суратга тушмайди ва бунга ким айбдор?

    Кино | 14 август, 19:55

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.