13 февраль куни Шимолий Македония Республикасида автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда 13 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Қайд этилишича, 30 киши касалхонага олиб кетилган, уларнинг айримлари оғир аҳволда.
Дастлабки маълумотларга кўра, соат 19:00 атрофида 50 нафар йўловчи бўлган автобус йўлдан чиқиб, Скопье шаҳри яқинида ағдарилиб кетган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)