Эрондаги портлаш қурбонлари сони 41 кишига етди. Бу ҳақда FARS ахборот агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Олдинроқ ҳарбийларни олиб кетаётган автобусга уюштирилган ҳужумда 20 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Қурбонлар орасида ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли вакиллари борлиги билдирилмоқда.
Эрон жануби-шарқидаги портлаш 13 февраль куни кечки пайт содир бўлди. Ҳужум Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қарши қаратилганди.
Изоҳ (0)