Тахминан 90 минг фунт стерлингга тенг тўрт юз ёшли бонсай дарахтининг эгалари уни оилавий боғдан ўғирлаганлардан унга ғамхўрлик қилишни сўрамоқда, дея хабар беради «ББС News».
54 ёшли Сейдзи Иимура бешта авлоддан буён бонсай санъати билан шуғулланади.
Саитама шаҳридаги Иимура боғида тахминан уч мингта миниатюра дарахти ўсади, аммо ўғрилар фақат еттита дарахтни ўғирланган.
Унинг тўпламидаги энг қимматли дарахт намунаси 400 ёшда.Иимура оиласи ушбу ўсимликни тоғ ёнидан топган ва шу вақтдан буён унинг оиласи дарахтга ғамхўрлик қилган.
Дарахт ўғирлаб кетилганда унинг баландлиги бир метрга яқин эди.Иимура боғидан дарахтлар январь ойида ўғирланган.
Боғ меҳмонлар учун доим очиқ қолдирилган. Иимура ва унинг рафиқаси Фуюми, кимдир ўсимликларни ўғирлаши мумкинлигини ҳаёлига келтирмаган.
Изоҳ (0)