Эфиопиянинг мусулмон етакчилари Амхара штатидаги масжидларга юштирилган ҳужумларни қоралади, деб ёзади «Azon.uz».
Аддис Standard нашрининг хабар беришича, аввалига Эсете Мекани шаҳридаги иккита масжид, кейин эса Андебет Воредадаги битта масжидга ўт қўйилган.
Маҳаллий матбуот бу ҳодисаларга ижтимоий тармоқларда тарқалган ёлғон хабар сабаб бўлганини ёзди: гўёки мусулмонлар ўтказган бир тўйда Ҳазрат Марямнинг тасвирига ҳурматсизлик қилинган.
«Бу фожиали ҳодиса ва оғир жиноятдир. Айбдорлар қонун олдида жавоб беради», – деди Эфиопия Ислом ишлари бўйича олий кенгаш президенти Муҳаммад Амин.
Айни пайтда Эсете Меканидаги масжидларни қайта тиклаш учун маблағ йиғилмоқда.
Изоҳ (0)