Америка ҳукуматининг Венесуэладаги вакили Эллиотт Абрамс АҚШ Венесуэлага қарши ҳарбий операцияларга тайёргарлик кўрмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ сиёсати Венесуэла халқининг демократияга бўлган истагини инсонпарварлик, иқтисодий ва дипломатик йўллар орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Унинг таъкидлашича, ҳарбий операциялар «биз танлаган ва биз бораётган йўл эмас».
«Биз барча йўлларини кўриб чиқяпмиз деганда, ҳақиқатдан ҳам барча йўлларни кўриб чиқаётганимизни назарда тутамиз», — деб қўшимча қилган Абрамс.
Аввалроқ АҚШ конгрессининг ташқи алоқалар бўйича қўмита раиси Эллиотт Энгел АҚШ Вакиллар палатаси Вашингтоннинг Венесуэлага қарши ҳарбий интервенсиясини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)