Шри-Ланка ҳукумати гиёҳванд моддаларни сақлаш, зўравонлик ва одам ўлдириш учун ўлим жазосини қайтаришни режалаштирмоқда, дея хабар беради «Вести.ru».
Янги иш ўринлари очилмоқда. Жаллод лавозимига 18 дан 45 ёшгача бўлган, илгари судланмаган эркаклар қабул қилинади. Уларга ҳар ойда 200 АҚШ доллари тўланади, бу эса маҳаллий амалдорларнинг ойлик маошидан кўпроқ.
Потенциал жаллодлар учун яна бир талаб — бу руҳиятнинг барқарорлигидир.Шри-Ланкада ўлим жазоси 1976 йилда бекор қилинган. Ўшандан буён гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган, зўравон ва қотиллар учун олий жазо умрбод қамоқ жазосига алмаштирилган.
Мамлакатдаги охирги жаллод 2014 йилда ҳеч кимни ўлдирмай нафақага чиққан.
Шри-Ланка президенти Сирисена филиппинлик ҳамкасби Родриго Дутертенинг мисолидан илҳомланиб, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун ўлим жазосини қайтаришни истади.
Ушбу ташаббус ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан танқид қилинмоқда. Айни дамда мамлакатда гиёҳванд моддаларни сақлаш ва тарқатиш учун 436 киши қамалган.
Ўлим жазоси тўғрисида қонун қабул қилинган тақдирда, уларга жазо қўлланилади.
Изоҳ (0)