Россия Минск келишувларини бажариш ўрнига Донбассдаги айирмачи кучларни қуроллантиришда давом этмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Жонатан Коэн маълум қилди, дея хабар беради Forum Daily.
«Россиянинг Украинага қарши тажовузи бошланганига бешинчи йил кетмоқда. Минглаб одам ҳалок бўлди, 1,5 миллион киши уйини тарк этди. Айнан Россия бу можарога чек қўйиши керак. Украина шарқи ва Қримдан қуролли кучларнинг олиб чиқилиши АҚШ рози бўладиган ягона якун», — таъкидлади дипломат.
Коэн АҚШ Украина Донбасс ва Қримда ўз назоратини ўрнатмагунича Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилмаслигини билдирди. Шунингдек, Россияни ўтган йил ноябрь ойида Қора денгизда қўлга олинган Украина кемаларини қайтариш ва украиналик денгизчиларни қўйиб юборишга чақирди.
Изоҳ (0)