12 февраль куни соат 00:20 да 102 рақамига мурожаат бўлди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Мурожаатда айтилишича, Олмазор туманида яшовчи бувисининг уйида бўлган уч ёшли Фарруҳ исмли бола учинчи қаватда жойлашган хонадон балконига дераза токчаси баландлигида қурилган сўридан пастга қулаб кетган. Бола ҳодиса оқибатида тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати, ота-оналарга мурожаат қилиб, болаларни қаровсиз қолдирмасликни сўраган.
Изоҳ (0)