«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган баҳсда «Челси» дарвозасига 3 та тўп киритди (6:0).
Бу аргентиналик учун АПЛдаги 11-ҳет-трик бўлди. Мазкур йўналишда Агуэро Алан Ширер рекордини такрорлади. Бу ҳақда Opta хабар берди.
Бундан ташқари ҳужумчи АПЛда ўз майдони ўтказилган кетма-кет 2 та учрашувда ҳет-трикка эришган 5-футболчи бўлди. 2010 йилдан буён бундай натижани ҳеч ким қайд этмаганди. Сўнгги бор «Челси» ҳужумчиси Дидье Дрогба кетма-кет 2 уй учрашувида 3 та гол урганди.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро жорий мавсум АПЛда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)