Ғарб давлатлари томонидан санкциялар жорий этилганидан бери Венесуэла иқтисодиёти 350 миллиард долларгача йўқотди. Бу ҳақда Лотин Америкаси геосиёсат бўйича стратегик маркази ҳисоботида маълум қилинган, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Экспертларга кўра, айнан Ғарб давлатларининг иқтисодий чекловлари мамлакатдаги иқтисодий инқирозга сабаб бўлган. Молиявий жиҳатдан яккаланиш туфайли Венесуэла ҳар йили 22,5 миллиард доллар йўқотмоқда.
Мадуро ҳокимиятга келган 2013 йилдан 2017 йилгача мамлакатнинг умумий йўқотишлари 260 миллиардан 350 миллиард долларгачани ташкил этган.
Маълумот учун, АҚШ Венесуэлага қарши 2014 йилда, Евроиттифоқ эса 2017 йилда санкциялар жорий этган.
Изоҳ (0)