11 февраль куни Атирау вилояти Департаменти раҳбари Аян Дуйсенбаев жамоатчилик олдида берган ҳисоботида Атирау микрораёнидан топилган аёл жасади ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, марҳума аёл Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Маълум бўлишича, 26 январь куни мусулмонлар қабристонидан ёш аёлнинг кўрпага ўралган жасади топилган. Марҳуманинг кўкрак қафаси соҳасида жароҳат излари бўлган.
«Жиноятда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари сир тутилмоқда. Жиноят иши бўйича бошқа тафсилотлар ошкор этилмайди», — дейди Департамент раҳбари.
Изоҳ (0)