11 февраль куни соат 08:30 да Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси,1-ўтиш йўлидаги маъмурий бинода ёнғин чиққани ҳақида хабар олинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин бир неча дақиқада бартараф этилди.
Ёнғин оқибатида маъмурий бино томининг 60 квадрат метри ёнган. Бунга электр симининг қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Telegram’даги «Эхо Узбекистана» каналига кўра, Олой бозори яқинида жойлашган маъмурий бино «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тегишли.
Изоҳ (0)