Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамкорликда МИБ иш юритувидаги ижро ҳужжатлари қарздорликлари ундируви бўйича қўшма рейд-тадбир ўтказмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
10 кунлик ўтказилган тадбирда ундирилган жарималар миқдори 6 033 688 070 сўмни ташкил этмоқда. Жами бўлиб 20 158 нафар қоидабузар аниқланган.
Тошкент шаҳар ҳайдовчиларининг бошқа вилоятларда содир этган ҳуқуқбузарликлари бўйича 10 561 нафар 3 060 958 402 сўм жарима ундирилди.
Бюронинг Тошкент шаҳар иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича пойтахтнинг 20 та марказий кўчаларида ЙҲХБнинг патруль хизмат автомобилларида ўрнатилган автоматик мослама ёрдамида 10 кунда 7 916 нафар қоидабузардан 2 694 641 406 сўм жарима ундирилган.
Тарғибот тадбирлари натижасида 1 070 450 096 сўм жарималар ундирилган бу билан 3 841 нафар қоидабузар аниқланган.
Ўтказилагн рейд натижасида 53 та автотранспорт воситаси жарима майдончасига олиб кетилди. Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган 14 та авто ҳам аниқланди.
Изоҳ (0)