АҚШ президенти Дональд Трампнинг соғлиги жуда яхши ҳолатда. Бу ҳақда Оқ уйдаги тиббий текширувдан сўнг унинг шахсий шифокори Шон Конли маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент. нет».
«У президентлик даврида ва ундан кейин ҳам соғ-саломат бўлади, деган умиддаман», — деди Конли.
Режали тиббий текширув 4 соат давом этди. Бу Трампнинг президент сифатида иккинчи бор тўлиқ тиббий текширувдан ўтиши.
Изоҳ (0)