Буюк Британияда 28 ёшли Жейд Харрис қулоғидан пластик ўқ олиб ташлангунига қадар ўн бир йил гарангликдан азият чеккан, дея хабар беради «Корреспондент».
11 йил давомида Харриснинг бир қулоғи деярли эшитмаган. У ўзини эшитмаганлиги сабабли баланд овозда гапирган ва телевизорни ҳам баланд овозда эшитган.
Аёл касалхонага қулоғига сув тушганидан сўнг мурожаат қилган. Бир йўла шифокорлар унинг чап қулоғини ҳам текширди ва унда ёт жисмни аниқлади.
Аниқланишича, ўқ ўйинчоқ тўппончаники бўлиб, аёл болалигида ўртоқлари билан ўйнаётганида қулоғига кириб кетган.
Ўқ чиқариб олинганидан сўнг Харриснинг эшитиш қобилияти тўлиқ тикланган.
Изоҳ (0)