Москванинг Домодедово аэропортида SSJ-100 йўловчи самолётининг қаноти ёритгич мачтасига урилиб кетди, деб хабар бермоқда Meduza.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт 6 февраль куни яхлаб қолган йўлакчада сирпаниб кетган.
Бошқа манбаларда эса йиғилиб қолган қор уюми сабаб самолётнинг тормози яхши ишламай қолгани айтилган.
Самолётда бўлган 60 нафар йўловчи ва экипажнинг беш нафар аъзоси ҳодиса оқибатида жабрланмаган.
Изоҳ (0)