Журналист Дмитрий Гнап ва «Ақлли куч» партияси етакчиси Александр Соловьев Украина президенти сайловида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган охирги номзодлар бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу тариқа мамлакат сайлов комиссияси жами 44 нафар президентликка номзодларни рўйхатдан ўтказди. Улар орасида амалдаги президент Пётр Порошенко, «Баткившина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко, Украина хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Валентин Наливайченко, сўз устаси Владимир Зелинский бор.
Номзодлар 7 мартга қадар президентлик лавозими учун курашишдан бош тортиши ҳақида мамлакат сайлов комиссиясига ариза бериши мумкин. Сайловлар 31 март куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)