9 февраль, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 26-тур баҳсларига старт берилди.
Турни «Манчестер Юнайтед» ва «Фулҳэм» жамоалари қарама-қаршилиги очиб берди.
1-бўлимнинг 14-дақиқасида Поль Погба Антони Марсиал узатган тўпни кучли зарб билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди (1:0). Орадан 9 дақиқа ўтиб, 1-голга ассистентлик қилган Антони Марсиал бир йўла бир неча нафар рақибини алдаб, супер гол муаллифига айланди (2:0).
2-бўлимнинг 65-дақиқасида ҳакам томонидан «Фулҳэм» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ундан франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба унумли фойдаланиб, дублга эришди (3:0).
Шу тариқа Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Юнайтед» сафарда «Фулҳэм» клубини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очкога эга бўлди.
АПЛ
26-тур баҳслари
9 февраль, шанба
«Фулҳэм»—«Манчестер Юнайтед» 0:3
Голлар: 0:1 — 14 Погба, 0:2 — 23 Марсиал, 0:3 — 65, пенальти, Погба«Фулҳэм»: Рико, Одои, Ле Марчанд, Брайан (Сесенён, 81), Сери, Чемберс, Шюррле (Кристи, 53), Бабел (Керни, 77), Виэтто, Митрович.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Далот, Смоллинг, Жонс, Шоу, Матич, Эррера (Байи, 85), Погба (МакТоминай, 74), Лукаку, Марсиал (Санчес, 70), Мата.
Огоҳлантиришлар: Брайан (25), Чемберс (38), Матич (43), Де Хеа (90), Митрович (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)