Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида «Миллий эстрада санъатининг аҳволи, айниқса, ёшлар маънавиятининг юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида «Ўзбекконцерт» ДМ раҳбарияти, соҳа вакиллари, ОАВ ходимлари қатори «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров 2019 йилдан бошлаб барча яккахон концерт дастурлари 30% жонли ижрода бўлишини маълум қилди.
2019 йилдан бошлаб барча яккахон концерт дастурлари, агар концерт дастурлари фонограмма орқали ўтказадиган бўлса ҳам, 30% мажбурий жонли қилдирамиз. Кейинги йил яккахон концерт дастурлари 60%, ундан кейинги йиллар эса 100% жонли ижрода бўлиб ўтади. Босқичма-босқич 100% жонли ижрога ўтамиз. Ким бўлишидан қатъи назар, эстада хонандаси Шаҳзода бўладими, Райҳон бўладими фарқи йўқ, ким бўлишидан қатъи назар шундай мажбурий талаб қўйилади. Ҳозирдан буни тайёрлаб боришни режага киритганмиз.Одилжон Абдуқаҳҳоров, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори
Изоҳ (0)