«Севги изтироби» сериалидаги Амир роли билан танилган Каан Урганжи ўғли «Барон 2» фильмида бош роллардан бирини ижро этади. Бу ҳақда фильм режиссёри Рустам Саъдиев журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида маълум қилди.
‘Ўзбеккинo’ МА буюртмаси билан суратга олинаётган ‘Барон 2’ фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари ҳамда актёрлар билан шартнома тузиш ишлари давом этмоқда. Суратга олиш ишлари февраль ойида бошланиши режалаштирилаётган ‘Барон 2’ фильмида суратга тушиши режалаштирилган навбатдаги актёр билан ҳам шартнома имзоладик. Юртдошларимизга ‘Севги изтироби’ (Kara Sevda) фильмидаги Амир роли билан яхши таниш бўлган турк актёри Каан Урганжи ўғли билан шартнома имзолашга муваффақ бўлдик. Каан Урганжи ўғли ‘Барон 2’ фильмида бош роллардан бирини ижро этади.Рустам Саъдиев, «Барон 2» фильми режиссёри
Изоҳ (0)