Шарқий ва шимолий Қозоғистон вилоятларида мактабларнинг 1-синфидан 11-синфигача ўқувчилар учун дарслар бекор қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Остонада 8 февраль куни биринчи сменадаги ўқувчилар, коллежларнинг биринчи курс талабалари учун дарслар бўлмади. Бунга Қозоғистоннинг шимолий ва марказий минтақаларида кузатилаётган кучли совуқлар сабаб бўлди.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли автомобиль трассалари беркитилди.
«Казахавтодор» корхонасининг маълум қилишича, Павлодар вилоятидаги йўллар ёпилди. Шунингдек, Остонадан барча йўналишлар бўйича йўллар ҳам беркитилди. Шарқий Қозоғистон, Оқмола ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида жамоат ва дизел автотранспорт ҳаракати тўхтатилди.
Ҳафта бошларида ички ишлар вазирининг ўринбосари Юрий Илин ҳароратнинг кескин тушиб кетиши, қор ёғиши, бўрон бўлишидан огоҳлантирган эди.
«Казгидромет» 10 та вилоятда кучли совуқ ва бўронлар бўлишидан огоҳлантирди.
Изоҳ (0)