27 тонна олтинни Абу-Дабининг Noor Capital инвестицион фирмаси олган, яна 23 тонна олтин турк фирмасига сотилган, дея хабар беради «Эхо Москви».
Ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай далил келтирмаяпти. Аввалроқ Венесуэла муҳолифати мамлакат ҳукумати олтиннинг бир қисмини Россияга олиб чиққанидан гумон қилган эди.
Айрим маълумотларга кўра, 30 тонна Венесуэла олтини Россиянинг Марказий банкида сақланган. Марказий банк буни инкор этмоқда. Экспертларнинг фикрича, Мадуро маъмурияти олтинни ҳарбийларга ҳақ тўлаш мақсадида сотмоқда.
Изоҳ (0)