4 февраль куни Венесуэлада ўтказилган ҳарбий машқларда Россияга тегишли Ми-35 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Венезуэла ал Диа хабар берди.
Ҳодиса оқибатида беш киши жабрланган. Улар кўплаб жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Вертолёт бортида неча киши бўлгани, шунингдек, ҳалокат сабаби ошкор этилмаган.
Ўтган ҳафтада бошланган ҳарбий машқлар сиёсий инқироз шароитида АҚШ ҳарбийларининг Венесуэлага эҳтимолий ҳужумининг олдини олиш мақсадида ўтказилган.
Изоҳ (0)