АҚШ президентининг фамилиядоши 11 ёшли Жошуа Трамп президентнинг конгресс олди ўтказган тантанали нутқи пайтида ухлаб қолди ва машҳур бўлиб уйғонди, деб хабар берди «Газета.ru».
Ухлаб қолган бола суратлари интернет тармоғида тарқалиб кетган.
Камералар болани президент айнан АҚШ ва Мексика ўртасида девор ўрнатилиши кераклигини исботлашга уринаётган вақтда тасвирга олган.
Эслатиб ўтамиз, Делавер штатидан бўлган Жошуа президент тадбирига ўз фамилияси туфайли синфдошлари томонидан таъқибга учраганлиги сабабли таклиф этилган.
Трамп администрацияси бу воқеадан хабар топган ва Жошуани Оқ уйга таклиф қилган.
Изоҳ (0)