7 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри яқинида, Амударёнинг иккига бўлинган ўрта қисмида 4 минг гектар майдонни эгаллаган «Пайғамбар ороли» номи билан машҳур орол мавжуд.
ХVII асрда яшаган балхлик машҳур қомусий олим Маҳмуд ибн Валий «Сирлар денгизи» асарида пайғамбар Зул-Кифл алайҳиссалом дафн этилган Термиз яқинидаги орол (Пайғамбар ороли) Ҳаким Термизий билан Ҳизр алайҳиссаломнинг учрашув жойи бўлганини қайд этади.
***
Инвесторлар томонидан Қорақолпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида казино (ўйин бизнеси)ни ташкил қилиш масаласи бўйича таклифлар берилган.
***
Президент фармони билан Ўзбекистонда Транспорт вазирлиги ташкил этилди.
«Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.
Фармонга кўра, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ташкил этилди.
***
Прокурор Жамшид Кенжаев иши бўйича воқеалар акс эттирилган видеони судга тақдим этди.
7 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида марҳум Жамшид Кенжаев иши юзасидан давом этаётган суд жараёнининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Судда Жамшид Кенжаев ва унинг шерикларини зиёфатдан сўнг «Aurum-898» тунги клубга машинада элтиб қўйган гувоҳ Санжар Турсунов сўроқ қилинди.
Прокурор суд мажлисида илтимоснома киритиб, иш бўйича воқеалар аниқ ва сифатли акс эттирилган видеолавҳани тақдим этиб, уни томоша қилишни таклиф этди. Судья прокурорнинг илтимосини қаноатлантириб, барча гувоҳлар сўров қилингандан сўнг, видео кўриб чиқилишини билдирди.
***
Санкт-Петербургда икки ўзбекистонлик юқори қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди.
Биринчи ҳодиса Санкт-Петербургдаги «Шимолий завод»да, 28 ёшли йигит Коломяжская проспектидаги бинони пардозлаётган вақтда содир бўлган. У бинонинг иккинчи қаватидан тушиб кетган.
Иккинчи ҳодиса Мурино шаҳрида содир бўлган бўлиб, 20 ёшли мигрант Волонсовская хиёбонида қурилаётган турар жой биносининг 14-қаватидан тушиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Санкт-Петербургнинг Кимё-фармацевтика давлат университети талабаси бўлган ўзбекистонлик 23 ёшли Бобурбек Очилов томдан муз бўлаги тушиши оқибатида вафот этди.
Изоҳ (0)