Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармонига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, истеъмолчиларга энергия етказиб бериш 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида ҳам амалга оширилади. Илгари энергия фақат 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганида етказиб берилган.
50 фоизлик ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар томонидан ой охиригача якуний ҳақ тўланмаганда, уларга нисбатан электр ва газдан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.
Изоҳ (0)