• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда 54 ёшли эркак қўшниси билан жанжалдан 12 соат ўтиб вафот этди. Марҳумнинг яқинлари бунда қўшнисини айбламоқда

    «Дарё»га Косон тумани, Нартичуқур маҳалласида яшовчи Фарруҳ Темировдан мурожаат келиб тушди. Мурожаат мазмунига кўра, Фарруҳ Темиров 2018 йил 16 декабрь куни отаси Самадулло Темиров туман тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимида жон берганлигини, отасининг бу аҳволида эса ён қўшнисининг айби борлигини ёзади.

    Самадулло Темиров.

    Самадулло Темиров.
    Фото: «Дарё»

    Мақоламиз аввалида шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, мурожаатчи иддаосича айбдор дея аталаётган қўшниларнинг исм-шарифлари таҳририятга маълум бўлса-да, тергов-суриштирув жараёнлари кетаётганлиги боис очиқламасликка қарор қилдик.

    «2018 йил 13 декабрь куни хўжайиним ишдан келди, — дейди марҳумнинг аёли Бийража Шоназарова. – Хўжайиним нефть-газ корхонасида ишлайди-да. 15 кун иш, 15 кун дам олади. 15 декабрь куни қўшнимиз туман газ ходимлари кесиб кетган трубаларни ноқонуний улаб олмоқчи эди. Шунда хўжайиним труба бизнинг уй деворидан ўтганлиги сабабли деворга мих қоқишига қаршилик кўрсатиб, «райгаз узиб кетган бўлса, нега ўзбошимчалик билан қўшяпсан», — дея қўшнимиздан сўради. Ва туман газга телефон қилди. Қўшнимизга эса агар трубани уламоқчи бўлса, алоҳида тиркама қўйиб ўтказишини, деворга мих қоқмаслигини айтди. Шунда қўшнимиз «Сенга нима» дея хўжайинимнинг олдига жаҳл билан кела бошлади. Шунда Фарруҳ ўғлим чиқиб, дадасини четга тортди. Қўшнимизнинг ўғли ҳам дадасини уйига олиб кирди. Аммо воқеа шу билан тугамади. Қўшнимиз барибир бизнинг уйимиз деворлари орқали ўтган трубани улади. 16 декабрь куни хўжайиним кийиниб, гўшт олиб келаман деб кўчага чиқиб кетди. Адашмасам соат 9 лар чамаси эди. Аммо орадан ярим соат ўтиб, афти ангори бир аҳволда бош кийимсиз, пиджаки қўлида кириб келди. Бир пас ўтиб кўчада ғала-ғовур бошланди. Чиқсам, хўжайиним ва қўшнимиз бир-бирининг ёқасидан тутиб турибди».

    «Кўчада ғала-ғовур бошлангач, югуриб чиқдим, — дейди марҳумнинг катта ўғли Элдор Темиров. — Қарасам дадам билан қўшнимиз уришяпти. Дадамнинг афти ангорига қарасам, бир аҳвол. Маст одамга ўхшарди. Карахт эди. Қўшнимиз дадамни ураётгани учун уларни ажратиш учун қўшнимизни ушлаб, ўғлини чақирдим. Ўғлига «дадангни олиб кир» дедим. Шунда ўғли ажратиш ўрнига келиб менга ташланди. Кейин уйдан укам Фарруҳ югуриб чиқиб, жанжалга қўшилди. Қўшнимиз Фарруҳ укамни ушлаб турганди. Укамни ажратиш учун қўшнимиз томон юрдим. Шунда қўшнимизнинг ўғли 3 метр жойдан югуриб келиб, қўлида боғланган темир қўлқопда дадамни урди. Дадам шунда «воҳ» дедию, юзи билан бир текис ерга йиқилди. Онам эса дод деб йиғларди. Шунда мен қўшниларимизни ёрдамга чақирдим. Далер қўшнимиз чиққач, унга «амакингни чақир» деб бақирдим. Ота-бола энди укамга ёпишишганди. Шунда қўшниларимиз чиқиб, ажратишди ва дадамни кўтариб ичкарига олиб кирдик».

    Элдор Темиров.

    Элдор Темиров.
    Фото: «Дарё»

    Самадулло Темировнинг аёли фарзандлари ва турмуш ўртоғи уйга киргач, турмуш ўртоғини койиганлигини, кап-катта инсонларга шундай уруш-жанжаллар ярашадими дея уруш сабабини сўраганини айтади.

    «Шунда хўжайиним «Мен кўчадан қайтаётган пайтим, йўлимни тўсиб «Сен зўрмисан» деб қўлимни қисиб, ичимга урди», — дедию ўтирган жойида орқага йиқилди. Бир пасдан сўнг тилдан қолди. Бир оёғи ҳам ишламай қолди. Шунда тез ёрдамга телефон қилдик. Қўшнимизни ҳам чақирдик. Қўшнимиз келгач, тез ёрдамни ҳам кутмай шифохонага олиб кетдик».

    Бийража Шоназарова турмуш ўртоғини шифохонага олиб кетаётган пайти ҳам қўшниси чиқиб, уларни ҳақоратлашда давом этганини таъкидламоқда.

    «Чалажон эримни машинага чиқазаётган пайтимиз ҳам қўшнимиз қўлини бигиз қилиб, ўғилларимга «Отанг ўлмаса бўлди, агар бировга мен ҳақимда чурқ этсанг, отангни кунини сенларга соламан» дея тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан сўкинди, — дейди марҳумнинг аёли. – Аёл қўшнимиз ҳам эридан қолишмаган ҳолда қарғашдан сира тўхтамасди».

    Маълум бўлишича, Самадулло Темировни яқинлари оғир аҳволда кундузи соат 12 лар атрофида туман тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига олиб боришган.

    «Бемор Самадулло Темиров бўлимимизга 2018 йил 16 декабрь куни кундузи соат 11:56 да олиб келинган, — дейди бўлим бошлиғи Элсевар Муҳаммадиёрова. – Беморни навбатчи шифокор Ҳусниддин Холиқулов қабул қилган. Ўғиллари ўша куни дадасининг қўшниси билан уришиб қолиб йиқилганлигини айтишган. Аммо қўшниси урганлигини айтмаганди. Яна ўғилларининг айтишича, беморда қон босими касаллиги ҳам бўлган. Бемор бўлимга келган пайт қон босими ошган ва ҳушсиз ҳолатда бўлган. Қолаверса бир томонда ҳаракат бўлмаган. Бу белгилар секин-аста ривожланиб борган. Аммо беморнинг касаллик тарихига қўшимча қилиб, беморнинг пешона соҳасида терида қизариш, тери остида кўкариш бор деб қайд қилинган».

    Элсевар Муҳаммадиёрова.

    Элсевар Муҳаммадиёрова.
    Фото: «Дарё»

    Бўлим бошлиғининг айтишича, пешонадаги бу кўкариш йиқилиш туфайли ёки кимнингдир атайлаб қаттиқ урган зарби натижасида пайдо бўлган бўлиши мумкин. «Шунинг учун ҳам бемор вафот этгач, суд экпертиза қилинди, — дейди Элсевар Муҳаммадиёрова. – Аммо экспертиза натижалари бизга қоронғи».

    «Шифохонага борганимизда хўжайиним тинмай қайт қила бошлади, пешоб кета бошлади, — дейди Самадулло Темировнинг аёли. – Шунда дўхтирлардан «нимага бундай бўлаяпти, аҳволлари қандай» деб сўрадим. Хавотир олманг, ўтиб кетади дейишди. Санитаркалар қайт қилиб ташлаганини тозалаб олишимни айтишди. Шунда хонани тозалаб, кийимларини олиб уйга қайтдим».

    «16 декабрь куни тушга яқин беморнинг фарзандлари менга ҳам хабар беришгач, 2 соатлар ўтиб бўлимга келдим ва бемор ҳолатидан хабар олдим, — дейди шифокор Ҳамза Мирзаев. – Ҳақиқатдан ҳам беморнинг аҳволи жуда оғир эди. Беморнинг борган сари аҳволи оғирлашиб борарди. Қон босими ошиб кетганди. Пешона қисмида жароҳати ҳам бор эди. Айнан шунга шубҳа бор эди. Қолаверса, бош суяк ва мия пардаси орасидаги қон томир ёрилиши деган ташхис қўйдик ва даволай бошладик. Бироқ минг таассуфки, кечки соат 22:15 да беморда биологик ўлим ҳолати юз берди. Сунъий нафас бердик, ҳаракат қилдик. Аммо беморнинг ҳаётини асраб қололмадик».

    Ҳамза Мирзаев.

    Ҳамза Мирзаев.
    Фото: «Дарё»

    Шифокор Ҳамза Мирзаевнинг айтишича, бемор вафотидан бир ҳафта ўтиб, беморнинг ўғиллари шифокордан отасининг бўйин томонида қандайдир чандиқ борлигини айтиб, ўша куни кўрган ёки кўрмаганлигини сўрашган.

    «Беморнинг пешонасида жароҳати борлигини кўргандим, аммо бўйнининг орқасида ҳеч қандай жароҳат йўқ эди, — дейди Ҳамза Мирзаев. — Ўлимидан сўнг ўлик доғ пайдо бўлган бўлиши мумкин. Одатда бемор вафот этгач, қон йиғилиб доғ пайдо бўлади. Бу ўлик доғ дейилади. Шуни тушунтиришга ҳаракат қилдим уларга».

    Бийража Шоназарованинг билдиришича, у уйига қайтиб, аҳволи ёмонлашгани боис, қўшнисиникига ўтиб қон босимини текширтираётган пайт ўғли бориб, ИИБ ходими сўраётганлигини билдирган.

    Маълум бўлишича, Бийража Шоназаровани ўша куни унга кимлигини таништирмаган ИИБ ходими бўлимга олиб кетган ва воқеа тафсилотларини сўраган.

    «Мелица (милиционер — таҳририят изоҳи)нинг саволига жавобан, унга бор воқеани айтдим, — дейди Бийража Шоназарова. — Қўшнимиз билан бўлган жанжални ҳам. Шунда мелица ходими менга «қўшнингиз урганини ўз кўзингиз билан кўрдингизми» деди. Шунда у кишига уйимизнинг ёнида урганини кўрганимни айтдим. Шунда мелица менга «Ёлғон гапирманг, эрингиз «Энам» ичиб юрар экан-ку» деди. Ким айтди десам ўғлингиз айтди деди. Ҳеч қандай дори ичмасди, «давление»си йўқ эди дедим. Ва қизчам бор воқеани ўз кўзи билан кўрганини айтдим. Шунда қизимни олиб келишимни айтишди. Қизим ва мени ўша куни бўлимда анча вақт олиб ўтиришди. Кейин кечаси 23 ларда келсам ўғлим «дадамдан ажралиб қолдик» деди».

    «Уйда чой ичиб ўтиргандик, тўполон бошлангач, кўчага чиқдик, — дейди марҳумнинг қизи Шаҳзода Сайфуллаева. – Чиқсам қўшнимиз ўғли билан дадамни ва акаларимни ураётган эди. Шунда қўшнимизнинг ўғли қўлида нимадир билан дадамни урди. Дадам эса йиқилди».

    Шаҳзода Сайфуллаеванинг айтишича, воқеага исми таҳририятга маълум бўлган қўшнилари ҳам гувоҳ бўлган.

    «Аммо ўша қўшнимиз ҳам бугун жим туришга мажбур, — дейди Фарруҳ Темиров. – Чунки уларни ҳам қўрқитган. У ҳам эртанги кунини ўйлайди. Шунинг учун кўрган нарсаси ҳақида ҳам лом-лим демаяпти».

    Фарруҳ Темиров.

    Фарруҳ Темиров.
    Фото: «Дарё»

    Марҳумнинг ўғиллари шунча пайтгача жим юришганининг сабаби қўшниси ва унинг ўғлидан қўрққанини айтмоқда. «Агар кимгадир даъво қилсанг, отангни кунини бошингга соламан дейишади», — дейди Фарруҳ Темиров.

    Марҳум яқинларининг иддаосига кўра, ҳар иккала оиланинг азалдан бир бирига адовати бўлган. «Фарруҳ ўғлим ва қўшнимизнинг ўғли синфдош бўлган. Бундан 10 йил илгари уларнинг ўртасида низо чиққанди. Шундан бери ўғлимни тинч қўймайди. Ҳар сафар калтаклайди. Аммо бу ҳақда бирор марта ҳам мелицага хабар қилай демабман-да».

    «Ҳар иккала оила ҳам жуда тартибли оила, — дейди Нартичуқур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мамаражаб Муродов. – Ҳар икки оила ҳам ўзига тўқ. Яхши ишли. Уларнинг оила аъзолари устидан ҳам ҳеч қачон шикоят тушмаган. Ўша куни вилоят телевидениесида ҳам бу ҳақда айтгандим. Ўша 16 декабрь куни ҳам ҳар икки оила ўртасидаги тортишув оғзаки бўлган экан».

    Самадовлар оиласининг айтишича, оила бошлиғининг вафот этганига қарийб икки ой бўлган бўлса-да, на туман ИИБ, на туман прокуратураси уларни чақиртирмаган. Иш билан шуғулланмаган.

    «Туман прокуратураси терговчиси Ҳасан Қурбоновнинг айтишича, иш маъмурий судга ўтибди, — дейди марҳумнинг ўғли Фарруҳ Темиров. – Дадам ўлаяптию, иш маъмурий судга ўтяпти. Бу қанақаси ахир?»

    Фарруҳ ва Элдор Темировларнинг айтишича, отаси шифохонада даволанаётган пайт туман ИИБ терговчиси Нодир Муродов уларга дўқ-пўписа қилиб, «дори олиб боришимиз керак, дадамизнинг аҳволи сал яхшилансин кейин айтиб берамиз» дейишларига қарамасдан «ҳозироқ нима бўлганини айтасан» деб бақирган. «Шунда қўрққанимиздан терговчига отамизни кўчадан топиб олдик деб, терговчи ёзган маълумотномага қўл қўйиб бердик, — дейди марҳумнинг ўғиллари. – Аммо биров келиб, қайси кўчадан топдинг, қай ҳолатда топдинг, юр ўша жойни кўрсат-чи деб сўрамади. Ёпилган қозон ёпиқлигича қолиб кетмоқда».

    Фарруҳ Темировнинг маълумот беришича, у туман прокурори Улуғбек Эргашев қабулида ҳам бўлиб, иш жуда орқага сурилаётганига эътироз билдирган. «Шунда прокурор «Мен дадангни ўлимида жиноят изларини кўрмаяпман, дадангнинг қон босими бор экан-ку» деди. Шунда мен прокурорга «Қон босими-ку йўқ эдию, аммо бўлган тақдирда ҳам қон босими бор одам урилсин деб қаерда ёзилган» дедим. Прокурор саволимга жавоб беришга мажбур эмаслигини айтди. Қайта экспертиза қилиб, текширув ўтказишлари кераклигини айтганимда «Бекорчиманми сенга» дея бақира кетди».

    Мурожаатчиларнинг иддаоси қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини билиш мақсадида Косон туман прокуратурасида бўлдик. Дастлаб терговчи Ҳасан Қурбоновга учрашиб, воқеа ҳақида расмий изоҳ сўрадик. Ҳасан Қурбонов бизга ҳеч қандай маълумот беролмаслигини айтиб, прокурор ёрдамчиси Шерзод Эгамбердиевга юзлаштирди. Прокурор ўринбосари эса бу хусусда маълумот олиш учун ёзма равишда мурожаат қилишимиз лозимлигини айтди. Мутасаддига «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунда мурожаатлар оғзаки, ёзма ва электрон шаклда қабул қилинишини, ёзма мурожаат шарт дегани жойи йўқ эканлигини тушунтиришга уринмайлик, бари бефойда бўлди. Мутасаддилар расмий маълумот беришдан бош тортишди. Вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати билан боғланиш учун қилган ҳаракатларимиз ҳам самара бермади.

    Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалининг қайта ва комиссион экспертизалар бўлими мудири Жамолхон Бадалов 2018 йил 16 декабрь куни кечаси марҳум Темиров Самадуллонинг жасади экспертиза қилинганлигини тасдиқлади. Аммо бу тергов сири бўлганлиги сабабли экспертиза натижасини ошкор қилолмаслигини билдирди.

    Бош прокуратура «Дарё» таҳририятининг оғзаки сўровига жавобан косонлик Самадулло Темиров ўлими билан боғлиқ иш Бош прокуратура назоратида эканлигини маълум қилган.

    Ўйлаймизки, очиқ қолаётган саволларга тез орада жавоб топилади.

    06.02.2019, 15:50   Изоҳ (0)   66940
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳужжати бўлмаган 10 минг нафар бола аниқланди

    06.02.2019, 15:42

    20 йилдан ошиқ Афғонистон ва Покистондаги лагерларда бўлган хоразмлик аёл Ўзбекистонга қайтди

    06.02.2019, 15:02

    40 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда музлаб қолишига оз қолди

    06.02.2019, 15:00

    Қашқадарёда уйининг ертўласида 5,5 кг марихуана сақлаётган шахс қўлга олинди

    06.02.2019, 14:19

    Бош прокуратура собиқ депутат Олимжон Тўхтаназаров иши юзасидан изоҳ берди

    06.02.2019, 14:03

    Санкт-Петербургдаги олийгоҳда ўзбекистонлик талаба томдан муз бўлаги тушиши оқибатида вафот этди

    06.02.2019, 12:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон Украинага қурол етказиб беришни тиклаши мумкин

    Дунё | 11 август, 09:48

    Модель, хонанда, актриса: карьерасини шоу-бизнесдан бошлаган биринчи хонимлар (фото)

    Шоу-бизнес | 11 август, 09:38

    Хоразмда “меҳнат стажи қилиб берувчи” мутахассис ушланди

    Ўзбекистон | 11 август, 09:25

    “Манчестер Сити” футболчиси “Эвертон”га ижарага берилади

    Спорт | 11 август, 09:18

    Трамп уйсизлардан Вашингтонни тарк этишни талаб қилди

    Дунё | 11 август, 09:13

    Исроил Al-Jazeera телеканалининг беш нафар журналистини ўлдирди (видео)

    Дунё | 11 август, 08:37

    Жомбой туманидаги заправка ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 11 август, 08:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.