Тошкент марказидаги Амир Темур ва Навоий кўчалари чорраҳасида (UMS бош идораси қаршисида) транспорт воситалари учун қўшимча қайрилиб олиш жойи очилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайрилиб олиш жойи чорраҳада қайрилиш ва бурилишда кўп сонли автомобиллар тўпланишининг олдини олиши кўзда тутилган.
«Газета.uz»га маълум бўлишича, Тошкент Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти ҳамда ИИББ ЙХХБ бошқа чорраҳаларда ҳам шу каби қайрилиш жойларини очишни режалаштирмоқда.
Жумладан, Амир Темур кўчасининг Тошкент молия институти яқинидаги қисмида ҳам қайрилиб олиш жойини очиш белгиланган.
Бундан ташқари, Кичик ҳалқа йўлида Лутфий кўчаси билан чорраҳада (Фозилтепа кўчасидан келиш йўналишида) ҳамда Фозилтепа билан чорраҳагача бўлган қисмда ҳам қайрилиб олиш жойи пайдо бўлади.
Изоҳ (0)