Ўзбекистонда 9 минг 988 нафар ҳужжатсиз бола аниқланган ва уларнинг 7 минг 712 нафари ҳозирда шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга, дея хабар беради ЎзА.
Қолганлари кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигидан маълум қилишларича, қонуний никоҳсиз яшаб келган 10 минг 24 оиланинг 6,5 мингга яқини никоҳи расмийлаштирилган, 75 минг 242 нафар аҳолига ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга эгалик ҳуқуқи берилган.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари тизимида ўтказилган ўрганишлар Ўзбекистон демографик статистикасида катта хатолар борлигини кўрсатди.
Чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли ҳамон туғилган чақалоқларини рўйхатдан ўтказиш, никоҳни расмийлаштиришга бефарқ қараб келмоқда.
Қайд этилмаган ҳужжатларнинг 90 фоизга яқини туғилиш ва никоҳ ҳақидаги гувоҳномалар ҳиссасига тўғри келган.
Фуқаролик ҳолатлари далолатномалари ўз вақтида қайд этилмаганлигини аниқлаш бўйича ўтказилаётган инвентаризация тадбирлари 2019 йил 1 июлга қадар давом этади.
Изоҳ (0)